Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади

20.02.2025

31

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 6 февралдаги 1427-сон, 2025 йил 13 февралдаги 1428-сон қарорларига асосан Тошкент шаҳар Учтепа тумани Кенгашининг 16-Алгоритм сайлов округида, халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгашининг 15-Шофайзи ва 21-Бўстон сайлов округларида, Мирзо Улуғбек тумани Кенгашининг 16-Гулсанам сайлов округида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

 

Бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови календарь режага мувофиқ юқорида санаб ўтилган сайлов округлари бўйича 16 март санасида бўлиб ўтиши маълум қилинади. Бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайлов ўтказиш бўйича тегишли туман сайлов комиссияларининг қарорлари билан қуйидаги манзил орқали танишиб боришингиз мумкин:

 

http://toshkentsh.saylov.uz/uz/districts

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур