Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 201, 26, 921, 93, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича 4 та округларнинг сайлов якунлари ва натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан, туман сайлов комиссияларининг қарорлари қабул қилинди.
Бунга кўра халқ депутатлари туман Кенгашларининг 4 та округлари бўйича сайланган депутатлар рўйхати;
Мирзо Улуғбек тумани 16-Гулсанам сайлов округидан номзодлар орасидан энг кўп яъни (75,5 фоиз) овоз тўплаган Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Гаибназаров Боходир Рихсиалиевич халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати сифатида рўйхатга олинди.
Учтепа тумани 16-Алгоритм сайлов округидан номзодлар орасидан энг кўп яъни (77,2 фоиз) овоз тўплаган Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати сифатида рўйхатга олинди.
Шайхонтохур тумани 15-Шофайзи сайлов округидан номзодлар орасидан энг кўп яъни (61,1 фоиз) овоз тўплаган Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан кўрсатилган номзод Туйкулова Нодира Мирсабитовна халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутати сифатида рўйхатга олинди.
Шайхонтохур тумани 21-Бўстон сайлов сайлов округидан номзодлар орасидан энг кўп яъни (83,5 фоиз) овоз тўплаган Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Абубакиров Бобир Юлдашович халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутати сифатида рўйхатга олинди.