Toshkent shahar hududiy saylov komissiyasining navbatdagi majlisi yuzasidan axborot

07.06.2024

447

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 7 июнь куни Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига мувофиқ, 53-Туркистон округ сайлов комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ҳамда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашларига бўшаб қолган ўрин бўйича халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати сайловида иштирок этишга ижозат бериш тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

 

Мажлисда Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан барча масалалар юзасидан муҳокамалар олиб борилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Izoh qoldirish uchun tizimdan ro'yxatdan o'tishingiz zarur