Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда

12.09.2024

275

msk_yangiliklari_in

2024 йилнинг 26-27 август кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи Округ сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари ва котиблари учун икки кунлик ўқув-машғулотлар бўлиб ўтди.

 

ўқув-машғулотларида тренерлар томонидан сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар, аралаш сайлов тизимининг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхатини шакллантириш ва ушбу рўйхатлар билан ишлашда сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, сайлов комиссиялари бинолари ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга қўйилган талаблар, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овоз бериш кунига тайёргарлик бўйича батафсил тушунча ва маълумотлар берилмоқда.

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур