Жорий йил 5 июнь куни Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси мажлиси бўлиб ўтди. Комиссия аъзолари иштирок этган мажлисда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон халқ демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши ваколатли вакилини рўйхатга олиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Мажлисда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.