Жорий йил 30 май куни Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Марказий сайлов комиссиясининг 2024-йил 29-майдаги " E-Saylov" ахборот тизимини амалга киритиш орқали айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайловларини тайинлаш тўғрисида"ги 1334-сонли қарори ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.