Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг сайловни кузатиш миссияси вакиллари ташриф буюрди.

27.09.2024

249

msk_yangiliklari_in

2024 йилнинг 26-сентабр санасида Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайловини кузатиш мақсадида МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши бош котиби маслаҳатчиси С.Караваев ҳамда МДҲ ПА иштирокчи давлатларда демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДРМХИ) эксперти С.Ткаченко ташриф буюрди.

 

 

Ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси А.М.Магрупов бошчилигида ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан биргаликда учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда жорий йил 27-октабрда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши ва унинг ўзига хос хусусиятлари, миллий сайлов амалиётига татбиқ этилган янгиликлардан яна бири “Э-Сайлов” ахборот тизими ва мазкур тизимнинг афзалликлари юзасидан батафсил маълумот бериб ўтилди.

 

 

 

 

Ўз навбатида миссия вакиллари бўлажак сайловларни умумеътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юқори ташкилий даражада ўтишига муваффақият тилади.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур