Тошкент шаҳар
ҳудудий сайлов комиссияси

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

МСК Раиси Тошкент шаҳри туманларида бўлиб участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котиблигига номзодларни сайловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ўқитишга доир жараёнлар билан танишди.

14.09.2024

41

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Халмухаммед Палуаниязов Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ҳамда Чилонзор туманларида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ўқув-амалиёт машғулотлари ҳамда туман участка сайлов комиссияларининг сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари билан яқиндан танишди.

 

 

 

Ўрганишлар аввалида МСК Раиси Давлат бошқарув академиясида бўлиб Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган ўқув-амалий машғулотларни реал режим асосида онлайн кузатиш имконини берувчи мониторинг қилиш марказидан туриб ўқувларнинг боришини кузатди.

 

Шундан сўнг, МСК Раиси Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ўқув-амалий машғулот жараёнлари билан танишди. Тингловчилар билан бўлган мулоқот чоғида мазкур ўқув машғулотлари сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажаришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этиб ўтилди.  

 

 

 

Ўрганишлар Чилонзор туманида давом эттирилди ва бу ерда туман сайлов комиссияси биносида бўлиб комиссия аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур