27 октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

30.10.2024

217

msk_yangiliklari_in

Миллий сайлов тизимига "Э-Сайлов" ахборот тизимининг жорий этилгани, қайд этилганидек, бу йилги сайловдаги муҳим янгилик ҳисобланади.

 

"Э-Сайлов" интерактив порталида сайловларнинг очиқлигини таъминлаш ва аҳолини сайловга оид маълумотлар билан таъминлаш бўйича бир қатор қулайлик яратилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 26, 92-1, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича 50 та округ сайлов комиссияларининг сайлов якунлари ва натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан,  Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

 

Бунга кўра Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашлари 50 та округ бўйича сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинади.

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар депутатликка номзодларга берилган овозлар бўйича сайланган жами 50 нафар депутатлар таркибининг партиявий мансублиги қуйидагича:

 

-Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – 16 та ўрин ёки 32 фоиз,

 

-Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан – 10 та ўрин ёки 20 фоиз,

 

-Ўзбекистон Экологик партиясидан – 5 та ўрин ёки 10 фоиз 

 

-Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 9 та ўрин ёки 18 фоиз,

 

-Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан – 10 та ўрин ёки 20 фоиз.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур