2025 йил 16 март куни Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга сайлов бўлиб ўтди.

17.03.2025

66

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 201, 26, 921, 93, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича 15-Шофайзи ва 21-Бўстон сайлов округларининг сайлов якунлари ва натижалари тўғрисидаги баённомасига асосан, туман сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

 

 

Шайхонтохур тумани 15-Шофайзи сайлов округидан номзодлар орасидан энг кўп яъни (61,1 фоиз) овоз тўплаган Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан кўрсатилган номзод Туйкулова Нодира Мирсабитовна халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутати сифатида рўйхатга олинди.

 

Шайхонтохур тумани  21-Бўстон сайлов сайлов округидан номзодлар орасидан энг кўп яъни (83,5 фоиз) овоз тўплаган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Абубакиров Бобир Юлдашович халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутати сифатида рўйхатга олинди.